Навоийда кенг муҳокама этилган таклифлар O‘zLiDeP фракциясига етказилади

19.01.2018, 15:14

Навоийда кенг муҳокама этилган таклифлар O‘zLiDeP фракциясига етказилади

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашда қонунларнинг мукаммал ишлаб чиқилишига тўхталар экан, “ ...Барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак: қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт. Ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларни қуйидан – фуқаролардан, жойлардаги халқ депутатлари Кенгашларидан олиш тартибини кенг жорий этиш зарур. Қонунларни қабул қилиш жараёнида уларни аҳоли ўртасида ҳар томонлама муҳокама қилиш тизимидан самарали фойдаланишимиз керак” деб алоҳида таъкидлаб ўтди. Бундан кўзланган мақсад эса аниқ – қабул қилинаётган қонунлар фақат қоғозда эмас, амалда жорий этилиб, аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши лозим.

O‘zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилотида бўлиб ўтган мажлисда шу ҳақда сўз борди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходими Содиқжон Саидов олиб борган йиғилишда Халқ депутатлари Навоий вилоят, шаҳар туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, корхона, ташкилот раҳбарлари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари, шунингдек, “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркундалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари тадбиркорлар ва фермерлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Ғолибжон Назаров сўзга чиқиб, “Медиация тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

— Қонунда белгиланган медиатор аслида бизда азалдан бор, — деди нотиқ ўз сўзида. — Чунки, ота-боболаримиз азалдан иккита қўшни келишмай қоладими ёки оилавий можаро бўладими, дарҳол ўзаро келиштиришга, тинчлик ва хотиржамликни сақлашга ҳаракат қилган. Ушбу қонун кучга кирса, ўз-ўзидан маҳаллаларда нотинч оилалар ва ажралишлар сони кескин камайишига эришилади.

— “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркундалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ҳам бугун ниҳоятда долзарб, — деди амалий мулоқотда сўзга чиққан Омбудсманнинг Навоий вилояти бўйича минтақавий вакили, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Муродилла Ҳакимов. — Чунки ҳозир фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларидаги ер майдонларида, иссиқхоналарда кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. Улар фойдаланаётган дори воситалари истеъмолчи, яъни фуқаролар соғлигига зарар етказмаслигига ким кафолат беради. Масаланинг ана шу жиҳати қонунда ўз аксини топиши керак.

Савол-жавоб, баҳс-мунозара руҳида ўтган амалий мулоқотда ҳар бир иштирокчи юқоридаги каби қонун лойиҳаларининг ҳар бир моддасига ўз фикрларини билдиришди ва ёзма равишда тақдим этишди.

Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳалар жамланиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясига тақдим этишга келишиб олинди.

Қобил АСТАНОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари вазифасини бажарувчи

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

МАВЗУГА ОИД:

Фарғоналик депутатлар қонун лойиҳаларига 50 дан ортиқ таклиф беришди

Самарқандда бўлиб ўтган мулоқотда низоларни судгача ҳал этиш, давлат харидларини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда аниқ таклифлар илгари сурилди

Қонун лойиҳасига олинаётган таклифлар – унинг мукаммал ишлаб чиқишда муҳим омилдир

Хоразмлик депутатларимиз биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларига 30 дан ортиқ таклиф берди

O‘zLiDeP фаоллари иштирокида янги таҳрирдаги қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

Депутатлар қонун лойиҳалари бўйича аниқ таклифлар беришди

  • Кўрилди
    1523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+