Самарқанд шаҳрининг ишбилармон аёллари аниқланди

08.10.2020, 18:15

Самарқанд шаҳрининг ишбилармон аёллари аниқланди

O`zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири – "Ишбилармон аёл - 2020” кўрик-танловининг Самарқанд шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳарда турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркор аёллар иштирок этишди.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни баҳолашда инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва албатта доимий иш ўринлари яратишдаги фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди.

Танловда самарқандлик тадбиркор аёллардан “Хуршида ширинликлари” ОК раҳбари Хуршида Хақбердиева биринчи ўринга, иккинчи ўринга “TESPACK” MCHJ иш бошқарувчиси Мартаба Рўзимуродова, "Ноза Ипак гавҳари" ОК раҳбари Дилноза Тошпулатова эса учинчи ўринга лойиқ деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Ғолибларга O`zLiDeP шаҳар Кенгашиниг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+