Мактаб директорининг ўзбошимчалигига қачон барҳам берилади?

09.10.2020, 15:45

Мактаб директорининг ўзбошимчалигига қачон барҳам берилади?

Депутатлик масъулиятли вазифа. Бу мақомнинг шарафини, бизга билдирилган ишончни оқлаш учун ҳар доим сайловчилар орасидамиз. Уларнинг муаммоларини бартараф этиш йўлида ҳамиша уйғоқ бўлишга ҳаракат қиляпмиз.

Навбатдаги мурожаат бўйича Фарғон вилояти Бувайда туманидаги 39-умумтаълим мактабида ўрганиш олиб боришимга тўғри келди. Аҳоли ва ота-оналарнинг эътирозли иддаолари билдирилган мурожаат чиндан асосли эканлигига гувоҳ бўлдим.

Аслида мактаб ҳовлиси таъмирга муҳтож. Ўқувчилар учун етарли шарт-шароитлар яратилмаган. Масалан, мактаб ошхонаси абгор аҳволда, стадион йўқ, ўқувчиларнинг табиат қўйнида шуғулланишлари учун имконият мавжуд эмас.

Муаммо мактаб директорининг ўзбошимчалик билан олиб бораётган амалий ишларида!

Мактаб директори таълим масканини шахсий мулки сифатида билади шекилли, аллақачон мактаб ҳовлиси деворини олиб ташлаб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини қуришни бошлаган. Бундан табиийки, ота-оналар норози. Ахир мактабда ўқувчиларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари, қизиқишлари бўйича шуғулланишлари, овқатланишлари учун етарли шароитлар яратилиши ўрнига мактаб тасарруфидаги ер майдонидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тўғрими?

Халқ таълими, ҳокимият бу ҳолатдан хабардор эмаслиги мени ажаблантирди. Ёки шунчаки кўз юмадиларми?

Мазкур масала юзасидан туман ҳокимлигига мурожаат қилдим. Ўйлаймизки, мутасаддилар ушбу муаммога тез орада ечим топишади.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    674
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+