Андижонда қонун лойиҳалари муҳокамасида партия фаоллари томонидан 40 га яқин таклифлар берилди

19.01.2018, 15:32

Андижонда қонун лойиҳалари муҳокамасида партия фаоллари томонидан 40 га яқин таклифлар берилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, электорат вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ўқишида қабул қилинган Қонун  лойиҳалари муҳокамисига бағишланган амалий-мулоқот бўлиб ўтди. “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Медиация тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида” ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари лойиҳалари муҳокамасига бағишланган мазкур мулоқотда иштирокчилар томонидан 40 га яқин таклиф илгари сурилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасида, жумладан, дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлашга оид ишларни ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларида юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорини янада кўтариш, сув ҳавзаларини назорат қилувчи органлар фаоллигини ошириш ва масъулиятларини яна кучайтириш мақсадида маълум бир миқдорда жазо қўллаш тартибини жорий қилиш сингари таклифлар киритилди. “Медиация тўғрисида”ги Қонуни муҳокамасида медиаторлар ваколатларини адвокатлар ваколатлари билан тенглаштириш, давлат адвокатларининг тўловлари баландлиги аҳолининг суд қарорларига норозилигини келтириб чиқараётганини ҳисобга олиб, адвокатлик тўловларини меъёр асосида белгилаш таклифлари ўртага ташланди.

– “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси андижонлик фермерлар, ишбилармонлар томонидан қизғин муҳокама қилинди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ижрочи котиби Отабек Равшанов. – Хусусан, биофабрика – қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалардан биологик ҳимоя қилишда қўлланиладиган фойдали ҳашаротларни (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар) ялпи кўпайтириш фаолияти билан шуғулланувчи субъект фаолиятини таҳлил килувчи назоратчи гуруҳларини ташкил қилиш ҳамда маъмурий жавобгарлигини белгилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида аҳоли томорқаларини назорат қилувчи биолабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш сингари долзарб аҳамиятга молик таклифлар қўллаб-қувватланса, соҳадаги муаммолар ўз вақтида ечим топади, аҳолининг аграр соҳадаги билим, кўникмалари кенгаяди.

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасида илгари сурилган таклифлар қаторида республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишчекка ҳудудлардаги фермер хўжаликларига етказиб берилаётган маҳаллий, хорижий кимёвий воситаларни устама маблағларсиз етиб келишини назоратига олиши таклифи алоҳида эътиборга молик бўлди. Айни шу таклиф электоратимиз бўлган – фермерларнинг манфаатларини янада ишончлироқ ҳимоя қилиш имконини беради.

Рисолатхон НИЯЗОВА,

Халқ депутатлари Андижон вилояти

Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

МАВЗУГА ОИД:

Фарғоналик депутатлар қонун лойиҳаларига 50 дан ортиқ таклиф беришди

Самарқандда бўлиб ўтган мулоқотда низоларни судгача ҳал этиш, давлат харидларини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда аниқ таклифлар илгари сурилди

Қонун лойиҳасига олинаётган таклифлар – унинг мукаммал ишлаб чиқишда муҳим омилдир

Хоразмлик депутатларимиз биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларига 30 дан ортиқ таклиф берди

O‘zLiDeP фаоллари иштирокида янги таҳрирдаги қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

Депутатлар қонун лойиҳалари бўйича аниқ таклифлар беришди

  • Кўрилди
    1484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+