“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланмоқда

09.10.2020, 16:47

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланмоқда

Мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳаларидан бири бўлган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам ўз тадбиркорлигига эга бўлган хотин-қизлар фаолиятини ривожланишига ва тадбиркорлик сари дадил қадам ташлаётган кўплаб опа-сингилларимизни кашф этилишига ҳисса қўшиб келмоқда. Анъанавий кўрик-танловга айланган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари Тошкент вилоятида ҳам ўзига хос тарзда ўтказилмоқда.

Мазкур кўрик-танловнинг Ангрен шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Пандемия  жараёнини инобатга олиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг иш жойларига борган ҳолда иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Ангрен шаҳар босқичида 1 - ўрин “HAPPY SMART KIDS” хусусий боғча раҳбари, БПТ раиси Шахноза Усканова муносиб деб топилди. Шаҳарда фаол ва пешқадам, ташаббускор бўлган Шахноза Усканова ўз ҳудудидаги 20 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаб қисқа фурсатларда катта ютуқларга эриша олди. 

Иккинчи ўрин шаҳарда таниқли, ўз харидорларига эга бўлган ҳунарманд Г.Авабакировага насиб қилди. У партиямизнинг “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган барча лойиҳаларида фаол иштирок этиб ён-атрофидаги хотин-қизларни ҳам партиямиз сафига жалб этиб келмоқда.

Учинчи ўрин тикувчи Н.Нозимовага насиб этди. Бугунги кунда карантин сабабли  10 яқин хотин-қизларни иш билан  таъминлади. Фаолияти давомида маҳаллий бозорларни ўз маҳсулотлари билан бойитиш ниятида.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    732
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+