Кимга дону, кимга жон, “Қоражон”га антенна қайғуси

11.10.2020, 08:39

Кимга дону, кимга жон, “Қоражон”га антенна қайғуси

Қарийб 3000 нафар аҳоли истиқомат қилиб келаётган Навбаҳор туманидаги “Қоражон” МФЙ аҳли қўл телефонидан фойдалана олмас эдилар. “Қоражон” туман марказидан анча олисда, (Конимех  билан чегарадош), Шунинг учун бўлса керак уяли алоқа воситалари имконияти ўта паст даражада.  Маҳалла аҳолисининг 70-80 фоизи эса Навоий ИЭС ва НКМКда ишлаб келади.  Бу ташкилотларда ишлайдиганлар “Ucell”нинг корпоратив карталаридан фойдаланар эди.

Ташкилотларда ишловчиларнинг уяли алоқадан фойдаланишда юзага келаётган носозликлар сабабли турли муаммолар келиб чиқаётганлиги сабаб, қоражонликлар маҳалла ҳудудига “Ucell” антеннасининг ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб, ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгашига мурожаат қилишди.

Муаммо ҳудудий партия ташкилоти томонидан ўрганилиб, “COSCOM” МЧЖ бош директори В.В. Кравченкога Навбаҳор тумани “Қоражон” МФЙ ҳудудига “Ucell” антеннасини аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2020 йил якунига қадар ўрнатилишини сўраб ёзма мурожаат юборилди.

Масала кутилганидан ҳам тез ҳал бўлди. Бир ойга қолмай,  “Қоражон”га антенна ўрнатилди. Масаланинг бу қадар қисқа муддатда ечилганидан қишлоқ аҳли  қувончи бир дунё.

- Муаммони жойига бориб ўргандик. Бугунги кунда бутун бир қишлоқнинг телефонсиз яшашини тасаввур қилиб бўладими ахир? Шошилинч ҳаракатимиз бесамар кетмади. Мана, O'zLiDePнинг ҳудудий ташкилоти саъй ҳаракати билан “Қоражон”да ҳам уяли алоқа воситаларидан бемалол фойдаланиш имконияти яратилди, - деди ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири А. Муродалиев.

                    O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    834
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+