Фарғонада ишбилармон аёллар аниқланмоқда
11.10.2020, 06:49
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари кўтарикни руҳда бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу танлов орқали янгидан-янги тадбиркор ва ишбилармон, ҳунарманд аёллар кашф этилмоқда.
Қува Туманининг “Турк” қишлоғида 2017 йилда ўз иш фаолиятини бошлаган Миножатхон Холмирзаева раҳбарлигидаги “Иззатшер, Ибратшер Файзи” оилавий корхонасида ҳозирги кунда болалар ва катталар устки кийимлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, икки қаватдан иборат “Темурбеклар” замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида юзга яқин қишлоқ болаларига таълим-тарбия бериш билан бирга, инглиз, рус тиллари ўргатилмоқда.
Бундан ташқари, оилавий корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар туман ички бозорига, шунингдек, қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон Республикаларига экспорт қилинаётган бўлса, манзарали дарахт ва гул кўчатлари шартнома асосида тумандаги ташкилот ва муассасаларга етказиб берилмоқда.
“Ишбилармон аёл” кўрик танловининг Қува туман босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан Миножатхон Холмирзаева ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Танловнинг Фарғона шаҳар босқичи ҳам аъло даража ташкил этилди. Унда шаҳардаги “Sodiqjon va Donoxon” оилавий корхонаси раҳбари Донохон Хамрақулова биринчи ўринга лойиқ топилди.
Тадбиркор юртимиздаги машҳур болалар журналлари – “Билимдон”, “Доно Ворд” журналларини бошқаради. Бу журналлар 3 хил тилда чоп этилади. Ҳозирда бу журналларни юртимиздаги барча болажонлар қизиқиш билан ўқиб келмоқдалар. Тадбиркор 70 дан ортиқ юртдошларимизни иш билан таъминлаган.
Танловларда фарғоналик хотин-қизларнинг иқтисодиёт тармоқлари, хусусий ва кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари, тадбиркор аёлларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини юксалтиришдаги ўрни ва хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
-
Энг яхши лойиҳа соҳиблари тақдирланди
31.01.2024, 15:36
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари
25.01.2024, 16:27
Фикрингизни қолдиринг