O'zLiDeP "Ёшлар қаноти"нинг Конференциясида муносиб делегатлар сайланди

12.10.2020, 15:33

 O'zLiDeP

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши "Ёшлар қаноти"нинг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда асосан партиянинг "Ёшлар қаноти" томонидан ўтган икки йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди.

Бугунги кунда  Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 50 минга яқин партия аъзоларнинг 22 мингдан зиёдини ёшлар ташкил этиб, улар 988 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Бу борада партиянинг "Ёшлар қаноти" томонидан ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаол ташаббускор  шижоатли  ёшларни партия сафига қамраб олиш, ишсиз уюшмаган ёшларннг бандлигини таъминлаш,  уларни  тадбиркорликка жалб этиш орқали янги иш ўринларини яратиш, имтиёзли кредитлар ажратилишига ёрдам бериш мақсадида партиявий  лойиҳалар  доирасида  бир  қатор амалий ишлар олиб борилди.

Жумладан, ўтган йиллар давомида Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан жами 515 та учрашувлар, партиявий  лойиҳалар  ўтказилган бўлса, унда 35 мингдан зиёд ёшлар  фаол иштирок этди.

Биргина "Ёшлар парламенти"нинг ташкил қилиниши ёшлар ҳаётидаги муҳим янгиликлардан бири бўлди. Бу ўз навбатида Республикамизда ёшларга яратилиб берилаётган имконият, шарт-шароитлар юқори даражада ташкил этилганидан дарак беради.

Ёшлар парламенти аъзолигига  Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлардан 5 нафар ёш  Ёшлар парламенти аъзоси бўлди.

Ўтказилган ҳисобот-сайлов Конференцияда партиянинг "Ёшлар қаноти" фаолиятининг олиб борган ишлари, эришган натижа ва камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинди.   

Шунингдек, ёшлар қанотининг "Йўл харитаси"да белгилаб берилган устувор вазифалар, бандлик ва ишсизлик масаласи, тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиш, имтиёзли кредитлар бериш, ёш кадрларни тайёрлаш каби масалалар ўртага ташланди.

Учрашув давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан “Ёшлар қаноти" жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланиб, республика  Кенгаши конференциясига муносиб  делегатлар сайланди.  

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    727
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+