O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этишга бағишланган семинар ташкил этди

19.01.2018, 16:43

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этишга бағишланган семинар ташкил этди

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши  “Сиёсий таълим маркази” ва “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ва жорий йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан “Хотин-қизларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш масалалари” мавзусида семинар ўтказди.

Тадбирда O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши ходимлари, тумандаги “Агробанк”, “Микрокредитбанк”, “Халқ банки” ва бошқа тижорат банклари ходимлари,  “Ягона дарча” маркази, тадбиркор аёллар ва ОАВ вакиллари  иштирок этди.  

Тадбирда  хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ҳунармандчилик тадбиркорлигини ошириш,  аёлларнинг партиявий лойиҳалардаги кенг иштирокини таъминлаш, хотин-қизларнинг маънавий дунёсини бойитиш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

– Бугунги кунда  мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқ билан мулоқот принципига ҳамоҳанг бўлиб, ҳар биримизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиб келмоқда, –  деди O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Сиёсий таълим маркази” раҳбари  Н.Туремуратова. – Шу боис хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бугунги ўқув-семинар ҳам ана шу мақсад рўёбига хизмат қилаётир.

 Семинар баҳс-мунозараларга бой бўлди. Тадбиркор хотин-қизлар томонидан берилган саволларга “Ягона дарча” маркази мутахассислари жавоб берди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+