“Оқсарой текстиль” ва “Шаҳрисабз текстиль”да O’zLiDePга хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда

13.10.2020, 17:48

“Оқсарой текстиль” ва “Шаҳрисабз текстиль”да O’zLiDePга хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда

Шаҳрисабз шаҳридаги йирик тўқимачилик корхонаси - “Оқсарой текстиль” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 700 нафарга яқин маҳаллий йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Бу ерда пахтани қайта ишлаш қувватларидан унумли фойдаланган ҳолда йилига 7000 тоннадан зиёд ип калава тайёрланиб, таъминотчиларга етказилмоқда.

Яқинда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров мазкур корхонада бўлиб, иқтисодий имкониятлар, иш жараёнлари ҳамда  ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

“Оқсарой текстиль” ва “Шаҳрисабз текстиль”да O’zLiDePга хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда

Маълумки, корхонда партия аъзолари ва хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда. Партия вакили бу хақда фикр билдирар экан, партия аъзоларини бир мақсад йўлида бирлаштириш учун тўқимачилик мажмуасида бошланғич ташкилоти очиш ҳақидаги ёшлар таклифини қўллаб-қувватлади.

-Корхонамизда сиёсий етук, шижоатли ва ташаббускор ёшлар жуда кўп дейди, - “Оқсарой текстиль” масъулити чекланган жамияти директори  Санжар Жабборов. – Агар бошланғич партия ташкилоти теварагида улар бирлашишса, нафақат меҳнат унумдорлиги, иш сифати юксалади, балки жамоадаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва эртанги кунга ишонч ҳамда интилиш кучаяди. Албатта, ёш саноатчиларимиздан бундай таклиф чиқиши уларнинг сиёсий онги ва тафаккури юксалиб бораётганидан далолат бериб турибди.

Шунингдек, ип калавадан ички ва ташқи бозор учун харидоргир бўлган мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Шаҳрисабз текстиль” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат қилаётган 300 нафардан зиёд йигит-қиз ҳам ана шу янги очилажак бошланғич партия ташкилотига бирлашиш истагини билдиришди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+