Пахтачида ишсиз хотин-қизлар касбга ўргатилади

14.10.2020, 18:27

Пахтачида ишсиз хотин-қизлар касбга ўргатилади

Президентимиз раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиб, бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, аҳолининг катта қисми бўлган хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши томонидан тумандаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар қисқа муддатли касб-ҳунарга ўргатилади.

Шу муносабат билан Пахтачи 1-сон касб-ҳунар мактабида "Тикувчилик" йўналиши бўйича 2 ойлик қисқа муддатли курс ташкил қилинди.

O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Р.Магрипова бошчилигида ҳамда Ёшлар иттифоқи етакчи мутахассиси Р.Шариповлар хотин-қизларга муносиб иш ўрини яратиб бериш ва уларни касбга ўргатиш мақсадида ўқув жараёни билан танишишди.

Учрашув давомида мамлакатимизда аёллар ва ёшлар масалалари бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, айниқса улар бандлигини таъминлаш борасида кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар юзасидан маълумотлар берилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+