O‘zLiDeP депутати кўмагида шуманайлик Малика Таубемуратова имтиёзли кредит олди

19.01.2018, 17:14

O‘zLiDeP депутати кўмагида шуманайлик Малика Таубемуратова имтиёзли кредит олди

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган депутатлар Зафар Ханиязов ва Қутлимурод Бабашев Шуманай туман аҳолиси билан учрашди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – тадбиркорлар иш фаолияти билан яқиндан танишиш, аҳолининг таклиф ва муаммоларини ўрганиш ҳамда уни бартараф этишдан иборат эди.

Ташриф давомида депутатлар “Бирлешик” овул фуқаролар йиғини раиси ва профилактика  инспектори билан ҳам учрашиб фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан танишди.

Аҳоли билан учрашувларда O‘zLiDeP фракцияси аъзоси З.Ханиязов кўп тармоқли фермер хўжаликлари сонини янада кўпайтириш,  тадбиркорларга ёрдам кўрсатиш, сартарошхона ва  маҳалла гузарини ташкил этиш кераклигини такидлади.

Учрашув сўнгида “Моншақли” маҳалласида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Малика Таубемуратова ўзи бошқараётган  хусусий корхонасини кенгайтириб, унга баннер ишлаб чиқарувчи ускуна зарурлигини айтди. Депутатлар мазкур мурожаат асосида туман Халқ банки, ҳамда Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши билан ҳамкорликда М.Таубемуратовага имтиёзли кредит олиш учун амалий ёрдам кўрсатди.

.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1710
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+