Учқудуқда ўтказилган сайёр қабулда ишсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди

15.10.2020, 17:08

Учқудуқда ўтказилган сайёр қабулда  ишсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Мурожаатлар бўлимининг режасига мувофиқ Учқудуқ тумани “Дўстлик МФЙ”да ўтказилган сайёр қабулда асосан ишсизлик билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди.

Сайёр қабулда Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутатлари А.Рўзиқулов, И. Раҳимов, шунингдек, мутасадди ташкилот ходимларининг  маҳаллада яшовчи аҳоли билан мулоқоти очиқ ҳавода ташкил этилди.

Сайловчиларнинг ўзлари сайлаган депрутатлари билан бўлиб ўтган учрашувда қатор масалалар ўрганилди. Аҳолининг оғзаки мурожаатларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тушунтиришлар асослаб берилиб, билдирилган муаммолар ечими ҳал этилиши айтилди.

Қабулда “Дўстлик” маҳалласининг вакили Қ. Расулов кўпдан бери ишга жойлаша олмай, қийналаётганини айтиб, амалий ёрдам сўради. Қ,Расуловнинг оғзаки мурожаати жойида ҳал этилиб, "Ишонч-Феруз" хусусий корхонасига қурилиш бўйича ишга жойлаштирилди.

Яна уч нафар ишсиз аёлларнинг бандлик масаласи юзасидан мурожаатларини Халқ депутатлари Учқудуқ туман депутати А. Рўзиқулов ўз зиммасига олди. Аёлларнинг маълумоти ва касб-ҳунарга лаёқати юзасидан суҳбат ҳам ўтказилиб, уларнинг ишга жойланишини сўраб керакли ташкилотга депутатлик сўрови чиқарилди.

              O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+