Киви етиштираётган каттақўрғонлик Тўратошхон ая ўз томорқасида мастер класс ўтказди

16.10.2020, 16:20

Киви етиштираётган каттақўрғонлик Тўратошхон ая ўз томорқасида мастер класс ўтказди

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган бўлиб, бир неча йиллардан бери юртимизда ушбу кун кенг миқёсида нишонланиб келинмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Каттақўрғон туманида “Халқаро қишлоқ аёллари куни”  муносабати билан мастер класс ташкил этилди.

Унда Самарқанд шаҳри ҳамда Каттақўрғон туманидаги иссиқхоначилик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизлар иштирок этишди.

Каттақўрғонда аҳоли йил давомида шахсий томорқада тер тўкиб, мўмай даромад топишда кўпчиликни ташкил қилади.

Хусусан, тумандаги “Чиғатой” қишлоғида яшовчи одамлар ҳар қандай фаслда ҳам ҳосил олишнинг ҳадисини олишган. Айтайлик қиш фаслида иссиқхонада етилган лимон, помидор, бодринг, булғор қалампири, турли хил кўкатлар пешма-пеш бозор расталаридан жой олса, бошқа фаслларда ҳам ер ўз саҳоватини бу меҳнаткаш кишилардан аямайди.

Чиғатойлик Тўратошхон она Ёрқулова ҳозирда ўз томорқасида киви дарахтларини етиштириш билан шуғулланиб келмоқда.

- 15 сотихдан иборат томорқамизда 1000га яқин мевали дарахтларимиз ҳосилга кирган. Ўзимизнинг узум, олма, анор, беҳи, шафтоли, ўрик, гилос, анордан тортиб, папая, мушмула, зайтун, грейфрут, лимон, апелсин ва киви каби ситрус меваларини ҳам етиштириб келяпмиз. Дастлаб 10 дона хориждан келтирилган Киви кўчатларини экдик. Секин аста узум, анор, хурмо ва анжирга ўхшаб мослаша бошлади. Кивининг совуққа бардошлилиги анор дарахтига ўхшаш бўлади. Тўғри парвариш қилинса 3 йилда ҳосилга киради, -дейди Тўратошхон она. - Киви токка ўхшаб ўсгани боис, йилдан-йилга секин-аста мева ҳосилини орттириб боради. Кивининг бўйи сўриток бўйлаб 15-20 метргача етганида ўсимликнинг ўсиши ва ривожига қараб, кивининг ҳар бир тупи 200 килограммдан орттиқ мева бериши мумкин.

Биз ўзимиз гувоҳи бўлганимиздек, субтропик ўсимлик ҳисобланган кивини Ўзбекистон шароитида ҳам бемалол ўстириб, кўпайтирса бўлар экан. Айни пайтда Ёрқуловлар оиласи 5000 туп киви кўчатини етиштириш билан банд.

Тадбир давомида иштирокчиларга ситрус меваларини пайванд қилиш борасида амалий мастер класслар ўтказилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Укув амалиёт биноси2021-03-06 16:20:13

богдорчилик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+