Қорақалпоғистон Республикасида қуйи бўғинлар сони 1000 та, аъзолар эса 50 мингтага етди

20.10.2020, 10:03

Қорақалпоғистон Республикасида қуйи бўғинлар сони 1000 та, аъзолар эса 50 мингтага етди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари ва депутатлар Тахтакўпир туманида давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 2 октябрь куни  Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Барнотекстиль плюс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, импорт ва экспорт салоҳияти, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар, маҳсулотларнинг хоридоргирбоплиги бўйича  корхона раҳбари Улбосин Аннабаева батафсил маълумот бериб ўтди.

Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилаётган хотин-қизлар кийим-кечаклари, уй  рўзғор буюмлари ва кўрпа-тушакларга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормақда, - дейди корхона раҳбари У.Аннабаева.  

Корхонада 70 га яқин ишчи хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Маҳсулотларни экспортга чиқариш мақсадида Россия ва Украина давлатлари билан шартномалар тузилаётганлигини қайд этди. Қолаверса буюртма асосида туман тиббиёт бирлашмасига махсус кийимлар, кўрпа-тушак ва матрацлар тикиб берилади. Эьтиборли томони эса ушбу корхонада партиянинг 50 мингинчи аъзоси этиб Юлдуз Спандиярова сафимизга қўшилди.   

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича партия аъзоларининг сони 49 минг 999 нафарни  ташкил этиб,  999  та қуйи бўғинга бириктирилган бўлса, энди  аъзо ва БПТ сони яна биттага кўпайди.  

Шунингдек, туман маданият маркази қошида мингинчи бошланғич партия ташкилоти тузилди. Янгидан тузилган қуйи бўғинга БПТ гувоҳномаси ва партия атрубутлари топширилди.

Тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг  ташрифи чоғида белгилаб берилган устувор вазифаларни ижросини таъминлашда партия депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш, сайловчилар мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва уларни тегишли ижро ҳокимияти органлари билан бартараф қилиш,   партия сафига янги аъзоларни кўпроқ жалб этиш,  янги БПТларни ташкил этишда ишларни янада такомиллаштириш кераклиги айтилди.    

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+