“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиби аниқланди

20.10.2020, 10:12

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиби аниқланди

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ҳар қачонгидан юксалди. Буни ҳар қадамда кузатиш мумкин. Ҳар соҳада жамиятда аёлларнинг ўрни мустаҳкамланиб бормоқда. Сиёсий майдонда ўз овозига эга депутат, фаол хотин-қизлар сафи кенгаймоқда. Тадбиркор, фермер, бир сўз билан айтганда, ишбилармон аёллар сони кундан кун ортмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимининг анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинадиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам мана шу амалий ишларнинг бир кўринишидир.

Мазкур танловнинг Хоразм вилояти босқичи ҳам самарали ташкил қилинди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичини Пандемия шароитини инобатга олиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди. Яъни иштирокчилар фаолиятини ўзлари тайёрлаб келган слайдлар орқали кўрсатиб беришди.

Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизларнинг  замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрини яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб  чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада йўлга қўйгани, партиямиз томонидан ташкил этилаётган тадбирлардаги фаоллиги, ўз фаолиятида учраётган тўсиқ ва ғовларни қай даражада бартараф эта олаётганига эътибор қаратилди.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи доирасида ўтказилган тадбирда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини хотин-қизларга етказиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш, тадбиркорлик  ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш мақсад қилинган эди.

Кўрик-танлов  натижаларига кўра, 1-ўринга  Урганч шаҳридан “Smart Invest” МЧЖ раҳбари Светлана Машарипова, 2-ўринга Хива шаҳридан “Миллий либослар” оилавий корхонаси раҳбари Дилфуза Жуманиязова ҳамда  3-ўринга Урганч туманидан “Севинчой-Қувончой” хусусий корхонаси раҳбари  Қувонч Шержанова лойиқ деб топилди.

- “Smart Invest” масъулияти чекланган жамияти 2016 йил октябрь ойидан фаолият юритиб келмокда, - дейди МЧЖ раҳбари Светлана Машарипова,- МЧЖ нинг асосий иш фаолияти тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чикаришдан иборат бўлиб, ҳар хил турдаги гулли газламалардан чойшаб тўплам жилдлари ва ошхона сочиқлари тикиш йўлга қўйилган. МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни 80%дан ортиқ кисми чет эл давлатларига экспорт қилинмоқда. Чет эллик ҳамкорларимиз асосан Россия, Украина, Молдавия давлатлари ҳисобланади. Жорий йил бошидан бугунги кунда қадар 3,5 млрд. сўмлик маҳсулот экспорт қилишга эришилди. Бугунги кунда корхонада 100 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланган. Давлатимиз томонидан биз тадбиркорларга берилаётган эътибор ва имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, ўз фаолиятимизни янада кенгайтириб, келгусида яна 100 нафар қўшимча иш ўрини яратишни мақсд қилдик.

Кўрик-танлов ғолиблари партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+