Бўзатовда БПТлар сони яна биттага кўпайди

20.10.2020, 10:30

Бўзатовда БПТлар сони яна биттага кўпайди

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани ўтган йили қайта ташкил этилди.  Мамлакатимиз шимолидаги ҳудудлардан бири ҳисобланган Бўзатов тумани ҳозирги кунда мисли кўрилмаган ўзгаришлар, катта имкониятлар ҳудудидига айланмоқда. 

Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ишга тушган  “BOZ-TEX” МЧЖ текстиль корхонасида O’zLiDeP Бўзатов туман Кенгаши томонидан “O’zLiDePнинг устувор вазифалари ва БПТларнинг ўрни” мавзусида партия фаоллари билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда O’zLiDeP Бўзатов туман Кенгаши аппарат раҳбари Жанабай Коптилеуов мамлакатимизда сўнгги уч йилда олиб борилган ўзгариш ва янгиланишлар, айнан Президентимизнинг эътибори билан биргина Бўзатов туманида олиб борилаётган мисли кўрилмаган ўзгаришларни алоҳида эътироф этди.

Партия вакиллари ушбу корхонада олиб борилаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Бу ерда 300 та янги иш ўрни яратилиб, маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшди. “Ўзпахтасаноат” корхонаси буюртмаси асосида қурилган  умумий қиймати 11 млрд сўм бўлган ушбу лойиҳага кўра тикув цехида йилига 12 млрд сўмлик ёки 1,2 млн дона тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, - дейди корхона раҳбари Рашид Сабуров.

Корхонада 6,2 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 1,8 млрд сўмлик 250 та янги замонавий тикув машинаси ва 10 та дазмоллаш ускунаси ўрнатилган. Бугунги кунда корхонада 166 та ишчи қабул қилинган бўлиб, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.  

Тадбирда  партиянинг асосий  таянчи бўлган қуйи бўғин  фаолиятини янада жонлантириш, БПТ сафини янада кенгайтириш, партия сафига янги ёш аъзоларни жалб этиш ва шу орқали партиянинг ғоявий  мақсад  ва  вазифаларини  кенг  тарғиб қилиш кераклиги таъкидланди. 

Қолаверса  ушбу корхона қошида  O’zLiDePнинг бошланғич партия ташкилоти тузилди ва корхона ишчиларининг 15 нафари партия аъзолигига қабул қилинди.

Янгидан тузилган қуйи бўғинга БПТ раиси этиб Сауле Аманова сайланди ва аъзо бўлганларга партия гувоҳномалари топширилди.  

  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    150
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+