Қутлуғ санага бағишланди

21.10.2020, 10:20

Қутлуғ  санага  бағишланди

“Бухоро” халқаро аэропортида O'zLiDeP Бухоро шаҳар кенгаши томонидан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан  маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Навоий ва Бобур ғазаллари, шунингдек замондош шоирларимизнинг  она тилимизни мадҳ этувчи  шеърий сатрлари ўқилди.

Давра суҳбатида  таъкидланганидек, бу  йил   ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 31 йил  бўлди. Янгиланаётган Ўзбекистонда давлат тили мақоми улуғланаётган бугунги кунда Ўзбек тили байрамининг нишонланиши  ҳар битта юртдошимиз қалбига ғурур ва ифтихор бахш этади. Президентимиз  раҳбарлик фаолиятининг илк кунлариданоқ она тилимизга бўлган юксак эътибор сифатида дунёнинг бир қатор мамлакатларида элчи вазифасини бажариб келаётган масъул ходимларни йиғиб, уларнинг ўзбек тилини мукаммал ўрганишлари зарурлигини таъкидлагани бежиз эмас эди. 2020 йилнинг 23 сентябрь санаси эса янги Ўзбекистон тарихига олтин  ҳарфлар билан битилди. Шу куни давлатимиз раҳбари жаҳоннинг энг нуфузли  ташкилоти – БМТ  Бош Ассамблеясининг 75-сессияси  минбаридан  туриб  илк маротаба ўзбек тилида маъруза қилди. Президентимизнинг нуфузли минбардаги нутқи янги Ўзбекистон эндиликда глобал ғоялар ташаббускори эканлигини  яққол намоён  этди. Бу ўз навбатида миллий тилимизга эътибор – том  маънодаги ватанпарварлик намунаси  эканлиги далилидир.

Давра суҳбатида ўзбек тилини янада ривожлантириш, унинг софлигини сақлаш, асраб–авайлашга умумдавлат аҳамиятига молик вазифа сифатида қаралаётган бугунги кунда партиянинг барча бўғинлари фаоллари бу борадаги муҳим жараёнга ўз ҳиссаларини қўшишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Маънавий-маърифий тадбир доирасидаги давра суҳбатида таниқли ижодкорлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шодмон Сулаймон ва Лайло Шариповалар  томонидан ўқилган она тилимиз ҳақидаги   шеърлар янгради.

O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+