“Тил - миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси”

21.10.2020, 10:22

“Тил - миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси”

O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими ва партиянинг Касби тумани Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 2-мактабда “Тил — миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб ўтказилган мазкур тадбирда партия фаоллари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар иштирок этишди ва тилимизнинг софлигини асраш, ёш авлоднинг ўзбек тилига бўлган қизиқиши ҳамда иштиёқини янада юксалтириш хусусида сўз юритдилар.

- Мана 31 йилдирки, миллатимиз маънавиятининг гултожи бўлган ўзбек тили давлат тили сифатида қадрлаб келинмоқда, - дейди O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Асилабону Султонова. – Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига биноан 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланиши эса халқимизни дилидаги иш бўлди. Барчангизни ана шу сана билан қутлар эканман, миллатимиз, маънавиятимиз, маърифатимиз, санъатимиз ва миллий қадриятларимизнинг бетакрор тимсоли бўлмиш она тилимизга доим эътиборли бўлишга чақираман.

Тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқитувчилар O’zLiDeP Қашқадарё вилояти ва Касби тумани Кенгашларининг совға-саломлари ҳамда бадиий китоблар билан тақдирланишди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    437
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+