Тил – миллат кўзгуси

21.10.2020, 10:24

 Тил – миллат кўзгуси

 Тил буюк неъматдир, ҳар бир миллат ўз тилини эъзозласа, қадрласа, тараққиёти учун жон куйдирса, у тил гўзал, бетакрор ва буюк бўлиб қолаверади! Ҳар бир халқ азиз ва муқаддас бўлган ўз тилини асраш, ривожлантириш, жозибасини тўла намоён этиш учун ҳаракат қилади, чунки унда халқ тарихи, миллий қадриятлари, маданияти ифодаланади.

1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши халқимиз ҳаётида шубҳасиз буюк тарихий воқеа ва Ўзбекистоннинг мустақиллик сари қўйган илк тамал тоши бўлди.  Давлатимиз мустақиллиги  эълон қилиниши билан она тилимиз ўзининг ҳақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлди.    

21-октябрь  Давлат тили байрами санаси муносабати билан  тумандаги барча  умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида  байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан “Тўпроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 21-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Она тили - жону дилим” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир жараёнида ўзбек тилида шеърлар ва саҳналаштирилган кўринишлар намоиш қилинди.  

– Она тилимизга меҳр, миллатнинг маънавиятини унинг тарихини ёшликдан ёш авлод онгига сингдира олишда албатта мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг хизмати катта деб уйлайман, - дейди биз билан суҳбатта  Элликқалъа тумани мактабгача таълим бўлими раҳбари Ж. Балтаев – Шу боисдан тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида болажонларимизга она тилимизда соф гапириш, буюк боболаримиз ҳақида кўпроқ маълумот бериш машғулотлари ўтиб борилади.  

Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг  тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.  

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+