Навоийга эҳтиром

21.10.2020, 10:27

Навоийга эҳтиром

Ўзбек адабиётининг улуғ мутафаккир шоири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги бутун мамлакатимизда катта тантана сифатида нишонланади.

Ҳазрат Навоий халқимизни маънавий баркамоллик ва камолот сари чорловчи даҳодир. Президентимиз томонидан Навоийнинг ижодий меросини жиддий ўрганиш борасида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Юртбошимиз томонидан куни-кеча имзоланган “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори буюк шахсга кўрсатилаётган эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди.

Юртбошимизнинг ушбу тарихий Қарори аждодлар ва авлодлар ўртасидаги мустаҳкам узилмас ришталар бардавом эканлигидан далолат беради.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги доирасида мамлакатимизда Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондининг ташкил этилиши, айниқса, Алишер Навоий орденининг таъсис этилиши барчамизга фахр-ифтихор туйғуларини бағишлади.

Шунингдек, Президентимиз қарори билан хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиниши ва Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформасини яратилиши ёшлар камолоти, уларнинг ўқиб-изланишида катта аҳамият касб этади. Бундан ташқари, «Навоий ворислари» ғазалхонлик танловининг ўтказилиши Навоий ижодини ўрганиш ва англашда катта ўрин тутади.

Бир сўз билан айтганда, Навоийнинг инсоният учун нақадар улуғ ва қимматбаҳо хазина қолдирганини англаш улуғ шахсга юксак эҳтиром кўрсатмоқ демакдир.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

Ўзбекистон Журналистика ва

оммавий коммуникациялар

университети 3-курс талабаси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+