Жиззахнинг ишбилармон аёли аниқланди

21.10.2020, 10:31

Жиззахнинг ишбилармон аёли аниқланди

O`zLiDeP  “Аёллар қаноти” гуруҳининг истиқболли лойиҳаларидан бири -“Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг Жиззах вилоят болалар театрида бўлиб ўтган вилоят босқичида ўз ҳудудларида жорий йил “Энг ишбилармон аёл”, деб эътироф этилган фермер ва тадбиркор хотин-қизлар иштирок этишди.

Мазкур кўрик-танлов вилоятимизда ўз нуфузига эга, - дейди O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Шоира Ғозибекова. – Мисол учун, 2018 йилда Зомин туманидаги “Ложувард асалари” МЧЖ раҳбари Муҳаббат Аминова Республика босқичида олий мукофотга, ўтган йили Пахтакор туманидаги “Бунёд дур текс” МЧЖ раҳбари Фарида Раҳмонова 2 ўринга лойиқ деб топилдилар. Насиб қилса, ишбилармон аёлларимиз бу йил ҳам бу хайрли анъанани муносиб давом эттирадилар.

Дарҳақиқат, тадбир давомида иштирокчиларнинг фаолияти билан танишар эканмиз, уларнинг ҳар бири алоҳида таҳсинга, эътирофга лойиқ эканлигига амин бўлдик. Чунки, уларнинг барчаси ўз соҳаларида юқори натижаларга эришиш билан бир қаторда, жойларда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга, аҳолини иш билан таъминлашга, туманларга инвестициялар жалб қилишга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмига моддий-маънавий кўмак беришга, қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш, сервис ва хизмат кўрсатишни ташкил этишга, партиямиз ғоялари, дастурий мақсад ҳамда вазифаларини аҳоли ўртасида тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаолларимиз ҳисобланади.

Шу сабаб, улар орасида кимнидир ғолиб, деб эътироф этиш ҳайъат аъзолари учун анчагина мураккаблик туғдиргани табиий.

Ниҳоят, ҳайъат аъзоларининг ҳар томонлама одилона баҳоларига кўра, Шароф Рашидов туманидаги “Холмўмин Зоҳид” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шарофат Нориева кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиби, деб топилди.

Ш.Нориева раҳбарлигидаги кўп тармоқли фермер хўжалигида Гулчилик, пахтачилик, ғаллачилик, балиқчилик, паррандачилик, эчкичилик соҳалари билан бир қаторда тумандаги “Олмачи”маҳалласида “O`zLiDeP кутубхонаси”, Тикувчилик ҳам “АКVА”  цехлари, иккита хусусий боғча  фаолиятини йўлга қўйилган. 80 та доимий ва 200 та мавсумий иш ўринлари яратилган.

Кўрик-танловда иккинчи ўрин Ғаллаорол туманидаги “Меҳрангиз” МЧЖ “Мой глобус” хусуский корхонаси раҳбари Гулбаҳор Мамазияевага насиб қилган бўлса, учинчи ўринга Дўстлик туманидаги “Арслон - Азиза” фермер хўжалиги раҳбари Феруза Бозорова лойиқ, деб топилди.

Кўрик-танлов давомида шунингдек, “Ташаббускор аёл”, “Меҳр-саҳоватли аёл”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол тадбиркор” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқлаб олинди.

Барча ғолиб ва совриндорларга O`zLiDeP вилоят Кенгаши ва ҳомийларнинг Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    925
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+