Ҳудудларда тил байрами муносабати билан турли викториналар ўтказилмоқда

21.10.2020, 10:44

Ҳудудларда тил байрами муносабати билан турли викториналар ўтказилмоқда

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими ташаббуси билан партиянинг вилоят Кенгаши бўлимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида жойлашган “Humo” савдо марказида “21 октябрь – “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кун” шиори остида оммавий тадбири ўтказилди.

Дастлаб “Humo” савдо мажмуасидаги электорат вакиллари ва аҳолига мазкур санага оид тайёрланган флаерлар тарқатилди. Тадбир давомида викторина тарзида савол-жавоблар ўтказилди ҳамда фаол қатнашган ва ғолибларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Гулистон шаҳрида жойлашган “Шарқ текс” МЧЖ биносида ҳам тадбири ўтказилди. Тадбир давомида викторина тарзида савол-жавоблар ўтказилди ҳамда фаол қатнашган ва ғолибларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+