Ҳудудларда тил байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

21.10.2020, 10:46

Ҳудудларда тил байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

O'zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон почтаси Хоразм филиалида 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан   “Қадринг баланд бўлсин ўзбек тилим” шиори остида суҳбат ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Урганч шаҳар ҳокимининг давлат тилини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Сайёра Самандарова, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Мадраҳимбой Мадрахимов ҳамда бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этишди.

Бугунги кунда ер юзида 8 млрдга яқин дунё аҳолоси 7 мингга яқин тилда  мулоқот қилади. Шундан 200 тасигина давлат тили мақомини олган. Бизнинг ўзбек тилимиз ҳам мана шу 200  та тил ичида давлат тили мақомига эгалиги тилимизнинг нақадар илдизи мустаҳкамлигини, обрўсининг баландлигини ва албатта келажаги ҳам барҳаётлигини кўрсатади.

Лекин ўз ўзидан маълумки, ҳозирги интернет асрида, ахборот техналогиялар ривожланган даврда биз истаймизми йўқми турли хорижий сўзларнинг шиддат билан ҳеч қандай тўсиқсиз кириб келиши бугун аччиқ бироқ, очиқ ҳақиқатдир. Бугун ҳар биримиз тилимизнинг бор софлигини, бор жозибасини ва самимийлигини асраб авайлашимиз ва тарғиб қилишимиз лозим.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+