Экспорт ҳужжатларини қайта ишлаш учун умумий вақт 174 соатдан 96 соатгача қисқартирилди

21.10.2020, 11:40

Экспорт ҳужжатларини қайта ишлаш учун умумий вақт  174 соатдан 96 соатгача қисқартирилди

Эшитувда Ўзбекистон транспорт-коммуникация соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни фаоллаштиришга стратегик аҳамият қаратган ҳолда денгиз портлари ва янги ташқи бозорларга чиқишда энг қисқа йўлни таъминлайдиган ўзаро боғлиқ минтақавий транспорт-логистика тизимини шакллантириш тарафдори эканлиги алоҳида эътироф этилди. Сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда ушбу соҳада сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, бу ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан, айниқса транспорт ва транзит соҳасида самарали фойдаланиш учун қулай шароит яратмоқда.

Хусусан, охирги йилларда мамлакатимиз транспорт соҳасида давлат монополиясини қисқартириш, соҳа ва корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув тамойилларини жорий қилиш, давлат-хусусий шериклик, рақамлаш-тириш, ташқи савдони кенгайтиришда янги ташаббусларни қўллаш, халқаро транспорт логистика тизимларига аъзоликни кенгайтириб бориш каби мақсадли йўналишлар бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Транспорт соҳасидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири транспорт хизматлари бозорини эркинлаштириш, давлат монополиясини ва чекловларни босқичма-босқич қисқартириб бориш, хорижий инвесторларга қулай шартларда давлат ва давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида йирик объектларни тақдим этиш каби йўналишларда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда.
2020 йил 1 августдан хорижий авиакомпанияларга вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси халқаро аэропортларида бешинчи даражадаги «ҳаво эркинлиги», «Навоий» ва «Термиз» халқаро аэропортларида эса юк ташувчи авиакорхоналар учун еттинчи даражадаги «ҳаво эркинлиги»ни тақдим этувчи «Очиқ осмон» режими жорий этилиши потенциал инвесторларнинг юртимиздаги ҳаво ташувлари бозорига кириб келишига замин яратмоқда.

Шунингдек, ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик механизми доирасида халқаро талаблар асосида бошқарувга бериш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган. Қолаверса, транспорт соҳасида халқаро савдо операцияларини тезлаштириш учун чора-тадбирлар ташаббуслари ишлаб чиқилган.

Экспорт ва импорт операциялари учун «ягона дарча» тамойили асосида ишлайдиган миллий онлайн портали ишга туширилди. Бунда исталган мижоз электрон сўровнома юбориш орқали барча турдаги рухсатномалар, товар келиб чиқиши сертификатлари ва фитосанитария сертификатларини олиш учун тўлов қилиш имконига эга бўлади. Ушбу янги механизмларни жорий этиш билан экспорт ҳужжатларини қайта ишлаш учун умумий вақт 174 соатдан 96 соатгача қисқартирилди.

  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+