Фракция аъзолари Транспорт вазирлиги фаолиятини қандай баҳолади?

21.10.2020, 12:30

Фракция аъзолари Транспорт вазирлиги  фаолиятини қандай баҳолади?

O'zLiDeP аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатлари ҳамда жонажон Ўзбекистонимизнинг равнақига хизмат қилувчи қарорлар қабул қилинишига астойдил ҳаракат қилади.

Партия платформасида белгиланганидек, O'zLIDeP бундан кейин ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва илғор технологияларни миллий иқтисодиётнинг устувор соҳаларига жалб қилиш, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг энг муҳим йўналишлари бўйича Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини илгари суришда, жаҳоннинг йирик бозорларига чиқиш имкониятини берадиган транспорт-коммуникация йўлакларининг кўп вариантли тизимларини шакллантириш учун истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратади.

Экспорт-импорт тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича давлат харидларини кенгайтириш, кичик бизнеснинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашуви, экспорт салоҳиятини ошириш ва диверсифика-циялаш, маркетинг тизимини ислоҳ қилиш, инновацион ва стратегик бошқарувни такомиллаштириш, маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, хорижда миллий брендларни фаол илгари суриш каби ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилишини O'zLiDePнинг асосий мақсадларидан бири сифатида қабул қилинган.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар Транспорт вазирлиги фаолиятини баҳолаш бўйича қатор мезонларнинг бажарилиши ҳолати билан бирга, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммолар ечимига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, аҳолига кўрсатиладиган автотранспорт хизматларига эҳтиёж тўлиқ қопланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Автомобиль, темир йўл, ҳаво ва электр транспортларда юк ҳамда йўловчилар ташишнинг ҳажми камлиги, уларнинг хизмат сифати пастлиги, нархи юқорилиги ва бошқа бир қатор масалалар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётгани айтиб ўтилди.

Эшитув якунида соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялари акс этган тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+