Она тили – ўзлигимиз тимсоли

21.10.2020, 19:52

Она тили – ўзлигимиз тимсоли

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбек тили куни” байрами муносабати билан ташкилотларда, бошланғич партия ташкилотларида санитария қоидаларига амал қилган ҳолда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Тил инсонга Аллоҳ томондан ато этилган энг азиз неъматлардан биридир. Дунё халқлари мулоқот қиладиган минглаб тиллар ичида ўзбек тили ўз жозибадорлиги, оҳангдорлиги, луғавий бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Она тилимиз инсон шууридан ўтган фикру ўйларни, қалбимиздан кечаётган барча туйғуларни беками-кўст ифодалаб бера оладиган буюк тиллардан биридир.

 Кўзи ожизлар вилоят кутубхонасида бўлиб ўтган  давра суҳбатида иштирок этган партия фаоллари, воҳа ижодкорлари, ёшлар она тилимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, унинг ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз фаолияти ҳамда истиқлол йилларида, жумладан янги реносансс даврининг бошланиши, деб аталаётган сўнгги йилларда маънавиятимиз, адабиётимиз ҳамда она тилимизга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритдилар.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёеевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75 сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлагани улкан тарихий воқеа бўлди, - дейди партия вилоят Кенгаши мафкуравий тарғибот ва ташвиқот бўлими мудири Акрам Исомов. – Давлатимиз раҳбарининг китобхонликка, тилимизга эътибори барчамизга ибрат. Байрам муносабати билан бўлиб ўтаётган тадбирларда шу сабаб бу борадаги камчилик ва муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилмоқда. Турли хил тадбиркорлик субъектлари номлашда, ўзаро мулоқотда тилимизга эътиборли бўлиш, мавжуд камчиликларни партиявий воситалар билан бартараф этишга ҳисса қўшиш барчамизнинг бурчимиз. Боиси, она тилимиз ўзлигимиз тимсолидир.

Тадбир давомида кутубхона китоб фондини бойитиш мақсадида партия вилоят Кенгаши ходимлари томонидан янги нашрлар тақдим этилди ҳамда мазкур муассасада фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилоти фаолларига эсталик совғалари топширилди.

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+