Пахтаободликлар муаммолари ишчи гуруҳ нигоҳида

20.01.2018, 15:04

Пахтаободликлар муаммолари ишчи гуруҳ нигоҳида

Пахтаобод туманида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ИИБ ходимлари, вилоят Солиқ бошқармаси, МФЙлар фаолллари ҳамкорлигида Қайир, Файзиобод, Учкўза, Тўраобод, Қорақўрғон маҳаллаларда очиқ мулоқот ташкил қилиниб, аҳоли муаммолари ўрганганилди ва жойида ҳал қилишга эришилди.

Хонадонларда ўтказилган мулоқотларда аҳолининг жуда кўп қисми тадбиркорлик ва томорқачиликка қизиқишлари, аммо бу борада моддий маблағ етишмовчилик бўлаётганини таъкидладилар. Уларга керакли ҳужжатлар тайёрланиб, тижорат банкларига тақдим қилиниши ва шу асосда имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди.

Қайир маҳалласида истиқомат қилувчи Хуснида Холботирова, Нурдиёр маҳалласида яшовчи Бусалима Атабаевалар соғликлари ёмонлашаётгани, бироқ моддий таъминоти етарли бўлмаганлиги туфайли даволаниш муолажаларини вақтида ололмаётганлари, бу борада тегишли кўмак кўрсатишларини           сўраб мурожаат қилдилар. Улар тегишли тартибда вилоят шифохоналарига йўлланма асосида амбулатор даволанишга жалб қилинди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан бўлган мулоқотларда ҳам соҳа вакилларини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш баробарида қатор таклифлар ҳам қўллаб-қувватланди. Жумладан, тиббиёт вакиллари ҳам айнан ишдан бўш вақтларида томорқачиликни йўлга қўйишлари учун зарурий билим-кўникмалар кераклиги, шунинг учун амалий машғулотлар ташкил қилиниши юзасидан билдирган таклифлари бўйича маслаҳатлар берилди.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+