Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилади

26.10.2020, 11:02

Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилади

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Тараққиётнинг янги босқичида экспорт ҳажми орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тайёр маҳсулот етказиб берувчиларин қўшимча молиявий ва ташкилий рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги тадбирларнинг қонуний асосланаётгани эса халқ ва давлат ўртасидаги ишончнинг тобора мустаҳкаланиб бораётганини ўзида ифода этмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 октябрдаги “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фикримизнинг исботидир.

Фармонга кўра, эндиликда тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради. Шунингдек, тақдим этилган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини икки бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.

2022 йилнинг 1 январь санасидан бошлаб тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар ажратилади. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги  томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилади.

Ўз навбатида фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон банклари ассоциацияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда экспорт қилувчиларнинг ташқи савдо операцияларини молиялаштиришнинг диверсификацияланган воситалари тўпламининг уч ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тижорат банклари амалиётига жорий этилиши таъминланади.

Мазкур фармоннинг қабул қилиниши билан иқтисодий соҳадаги айрим муаммоларига чек қўйилади. Тижорат банкларининг экспорт билан боғлиқ масалалари йўналишида бартараф этилиши зарур бўлган оғриқли нуқталар ижобий ечимини топади.

Ҳазратқул Хўжамқулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+