Қонун лойиҳасида қандай янгиликлар акс этмоқда?

26.10.2020, 16:51

Қонун лойиҳасида қандай янгиликлар акс этмоқда?

Йиғилишда “Жиноят процессига жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институти жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Қонун лойиҳасида суд мажлисини тайинлаш босқичи самарадорлигининг оширилиши процессуал маблағларни иқтисод қилишга кўмаклашишини, процесснинг бу босқичда кўчирилиши суд муҳокамасида иш юритишни мураккаблаштирадиган масалаларни ҳаражатларини камайтирган ҳолда ҳал этиш имкониятини беришни эътиборга олган ҳолда, ишни суд мажлисига тайёрлаш босқичини дастлабки эшитув институтини жорий этиш йўли билан жиддий равишда ўзгартириш  таклиф этилмоқда. Мазкур механизмнинг жорий этилиши жиноят судлов ишини юритишда тортишув принципини самарали амалга оширишга хизмат қилади.

Таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар орқали судга қадар босқичларга суд назоратини жорий этишга, умуман, жиноят судлов ишини юритишда суднинг процессуал мавқеини жиддий равишда кучайтиришга, суд муҳокамаси чоғида фақат мақбуд далиллардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратишга, жиноят процессида шахснинг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга ва унинг олдида белгиланган вазифаларни ҳал этишга эришилади.

 Депутатларнинг фикрича, ишни судда кўриш учун тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда. ЖПКнинг мазкур босқичда дастлабки эшитув ўтказилишини назарда тутувчи 395 ва 396-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, иш бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тартибини назарда тутувчи янги 491-боб билан тўлдириш ва бошқа шу кабилар шулар жумласидандир.

  • Кўрилди
    731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+