Ҳамдардлик билдирамиз

20.01.2018, 17:39

Ҳамдардлик билдирамиз

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси барча аъзолари ва тарафдорлари номидан шу йил 18 январда Қозоғистон Республикаси Актюбинск вилоятидаги Самара-Чимкент трассасида рўй берган фожиали воқеа ва кўплаб инсонлар ўлими муносабати билан чуқур ҳамдарлик билдиради.

Ушбу даҳшатли фожиа қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби O‘zLiDePда ҳам бу мудҳиш хабарни қайғу алам билан қабул қилдик, бошингизга тушган мусибатга биз ҳам ҳамдардмиз!

Афсуски, бу фожиали воқеа мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштиришнинг принципиал муҳимлигини акс этади. O‘zLiDeP юртдошларимизни ўз Ватанида ишга жойлаштириш учун барча зарур шароитларни яратиш мақсадида хусусий тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун имкон қадар қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни келгусида ҳам ўзининг стратегик вазифаси сифатида белгилаган.

  • Кўрилди
    1364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+