Депутат кўмаги билан маҳалла гузари учун ажратилган жой маҳаллага қайтарилди
27.10.2020, 18:45
Фарғона вилояти, Бувайда туманидаги “Жийдали” МФЙ Гузарбоши қишлоғида гузар йўқ. Нуронийлар бир пиёла чойни гап-гаштак билан ичишга жой ахтаришади. Бундан бир неча йил илгари маҳалла масжиди бўлган жой яхшигина гузар бўлишга арзирди. Аммо афсуски, мазкур жой бир тадбиркорга фойдаланиш учун берилган. Яна гузар учун маълум жойнинг ажратилмаганлиги кишини хуноб қилади.
Маҳалла кексалари, фаоллари бир неча бор туман мутасаддиларига бу борада кўмак сўраб мурожаат қилдилар. Бироқ бу мурожаатларнинг ижобий ечими топилмади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимованинг ушбу ҳудуддаги ўрганишлари давомида бу масаланинг кўтарилгани бежиз эмас, албатта. Депутат уларнинг куюнганини чин дилдан ҳис қила билди. Дарҳол масъулларга депутатлик сўрови билан чиқди.
-Қарангки, масаланинг бартараф бўлиши учун биргина туман ҳокимининг қарори керак экан, - дейди депутат. – Шу қарорнинг қабул қилиниши шунча сарсонгарчиликларни келтириб чиқарган. Нуронийлару оқсоқоллар қанча овора бўлишмабди?! Мана, бугун бу ерда яна қайта ободонлаштириш ишлари боряпти. Маҳалла гузари фойдаланишга топширилиш арафасида.
Ушбу жой маҳаллага қайтарилгач, ҳомийлар ўзлари ташаббус билан чиқдилар. Ҳатто маҳалла фуқаролар йиғини учун қўшимча бино ҳам қуриляпти. Ҳа, депутат халқ ва давлат ўртасида чинакам кўприк бўла олди. Сайловчилари муаммосини ҳал этиш учун югурди, елди – уддасидан чиқди. Ишончни оқлади. Мана, чинакам фидойи депутат!
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг