Фарғоналик 15 нафар ёшларга иш ўрни кафолатланади

20.01.2018, 16:42

Фарғоналик 15 нафар ёшларга иш ўрни кафолатланади

Бугунги кунда янги иш ўринларини, авваламбор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, шахсий ташаббусларни амалга ошириш  учун қулай бизнес муҳитни шакллантириш партиянинг асосий вазифаларидан биридир.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Микрокредитбанк”  акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда Фарғона давлат университетида “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш асослари” мавзусида учрашув ўтказилди.

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ қилиш мақсадида ташкил этилган учрашувда ёшлар томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб қайтарилди.

Учрашувда қайд этилганидек, O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан бугунги кунда ёшларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш  мақсадида бир қатор лойиҳалар ташкил қилинмоқда. Жумладан, “Ишбилармон талаба”, “Ёш мулкдор юрт таянчи” “Ёш тадбиркорлар форуми” каби лойиҳа ва форумлар кўплаб ёшларни партия сафида бирлаштирмоқда.

-Олий ўқув юртини тамомлаб ўз тадбиркорлик фаолиятимни бошламоқчиман, – дейди Фарғона давлат университети 4-босқич талабаси Расул Рўзибоев. –Учрашув давомида O‘zLiDeP ҳамда “Микрокредитбанк”  акциядорлик тижорат банки томонидан бизнесни ташкил этиш учун яратилган иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар ҳақида маълумотларга эга бўлдим. Олган билимларим келажакдаги тадбиркорлик фаолиятимда менга катта ёрдам беради.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашув якунида Фарғона давлат университетининг 15 нафар битирувчилари “Микрокредитбанк”  акциядорлик тижорат банки вилоят бўлимида амалиёт ўташлари ва келгусида танлов асосида ишга қабул қилинишига келишиб олинди.

Х.Рахмонов

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Бизнес тузилмалари ва фермерлар

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+