Жиззахда тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган масалалар муҳокама қилинди

29.10.2020, 10:23

 Жиззахда тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган масалалар  муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 сентябрда қабул қилинган “Ер ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармон мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнингш мурожаатлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят партия Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари,  Бош вазир қабулхонаси масъуллари, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг вилоят ва шаҳардаги ходимлари иштирок этдилар.

 Дастлаб, Жиззах вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси мутахассиси Баҳодир Эгамов фармоннинг мазмун-моҳияти юзасидан қатнашчиларга маълумот бериб ўтди. Маълумки, ер энг бебаҳо бойлигимиз ҳисобланади. Шу сабабли, ундан оқилона фойдаланиш, уни зарур ўринда муҳофаза қилиш, долзарб вазифалардан ҳисобланади. Мазкур ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, тадбиркорлар, фермерлар бот-бот дуч келаётган бир қатор муаммоли масалаларга ечим топишга асос бўлади. Муҳокама давомида мазкур ҳужжатнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси келишиб олинди.

Иштирокчилар мазкур тадбир ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилик билдиришганича бор. Чунки, давра суҳбати давомида партия электорати вакиллари бўлган тадбиркорлар томонидан қилинаётган мурожаатлар, уларни ижобий ҳал қилиш борасида бўлган ҳам қизғин тус олди.

Жорий йилнинг ўтган вақти давомида Бош вазир қабулхонаси ва партия вилоят Кенгашига аҳолидан келиб тушган мурожаатлар таҳлили кўриб чиқилди.

-  Коронавирус пандемияси бошқа иқтисодиёт тармоқлари қатори кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорлар олдига ҳам кўплаб ечимини кутаётган  муаммоларни келтириб чиқаргани сир эмас, - дейди O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгашининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Акбар Яқубов. – Шу сабаб, сансалорликларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни қонунда кўрсатилган муддатларда ҳал қилиш, энг муҳими ёрдам сўраб келган юртдошларимизнинг ҳеч бирини эътибордан четда қолдирмаслик мақсадида депутатларимиз, халқ қабулхоналари вакиллари билан узвий ҳамкорлик қилиш ўта муҳим. 

Жиззах шаҳар Бош вазир қабулхонасига жорий йилнинг ўтган вақти давомида тадбиркорлар томонидан қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этиш даражаси 60,4 фоизни ташкил этган. Асосий сабаб, айрим масъул идоралар томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда уларни ижобий ҳал этишга етарли эътибор қаратилмаётганини кузатишимиз мумкин. Масалан, “Агробанк” АТБ Жиззах амалиёт бўлими томонидан кўриб чиқилган жами 85 та масаланинг 26 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, қолган 59 та масала тушунтириш билан ёпилган. Бундай ҳолатларни “Микрокредикбанк” АТБ, АТ “Халқ банки” Жиззах шаҳар амалиёт бўлимлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Давра суҳбатида яна бир қанча муаммоли масалаларга биргаликда ечим топиш мақсадида фикр-мулоҳазалар алмашиниб, иштирокчи ташкилот вакиллари ва депутатлар ҳамкорлигини доимий равишда йўлга қўйиш масалалари келишиб  олинди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+