Фармон лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида

29.10.2020, 10:28

Фармон лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида

Шу кунларда Президентимизнинг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинмоқда, соҳа мутахассислар томонидан аниқ таклифлар билдириляпти.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қўнғирот туманидаги 34 ҳамда 39 сонли умумтаълим мактабларида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда амалга оширилаётган давлат таълим ислоҳотлари, таълим-тарбия сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, ёш авлодларни билимли, илмли ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самараси ҳақида фикрлар билдирилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ш.Отемисов сўзга чиқиб, дунё миқёсидаги бугунги кескин рақобатга бардош бера оладиган миллий таълим тизимини яратиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, ўқув дастурлари ва стандартларини оптималлаштириш, таълим-тарбия муассасаларининг раҳбар ходимлари, педагог ва мураббийлари, профессор-ўқитувчилари ва илм-фан соҳалари вакилларининг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва фаолият самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириш бўйича ўз таклифларини олдинга сурди. Қолаверса, мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб мактаб директорларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан сайланадиган тизимнинг ишлаб чиқилиши, кадрларни тайёрлашда очиқликни ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган қадам бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, 39-сонли мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосари А.Сейтмуратов мактаб таълим тизимини янгилаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, чет тилларини ўргатишда лингафон хоналарни ташкил этиш ва мактаб ўқувчиларнинг дарсликлардан ташқари касб-ҳунарга ўргатиш учун “Қумбиз” МФЙ худудига Баркамол авлод маркази зарур эканлиги айтилди.

Фармон лойиҳасига партия вакиллари, депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан аниқ таклифлар билдирилди. 

Қутлибай Бекназаров,

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши бўлим мудири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    727
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+