Хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол ва очиқ-ошкора ўтишида қатъий парламент назоратини ўрнатиш зарур

29.10.2020, 11:01

Хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол ва очиқ-ошкора ўтишида  қатъий парламент назоратини ўрнатиш зарур

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида  давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга доир долзарб масала муҳокама қилинди ва аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Тан олиш керак, бугунги кунга келиб, давлат иштироки ҳеч зарурат бўлмаган соҳаларда ҳам сақланиб турибди. Давлат корхоналарини бошқариш, фаолияти самарасини ошириш, уларнинг функцияларини хусусий секторга бериш бўйича ҳали сезиларли ўзгаришлар бўлгани йўқ. Президентимиз шу ҳақида гапириб, масалага адолатли баҳо бердилар.

Агар масалани кенгроқ мушоҳада юритадиган бўлсак, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳолат охир-оқибат хусусий капитални сиқиб чиқаради. Бунинг устига, бундай корхоналар монополия мақомига эга бўлса, улар ўта юқори даражадаги нархлар ўрнатиб, янги фирмаларнинг бозор иштирокчиси сифатида фаолият юритиши ва соғлом рақобатни таъминлашига тўсқинлик қилишини кўпчилик яхши тушунади. Шу маънода давлатимиз раҳбари томонидан бу соҳани бутунлай ислоҳ қилиш бўйича қатъий вазифалар белгилаб берилгани тўғри йўлдир.

Кўриниб турганидек, бу борада мақсад, вазифа аниқ. Фақат уни ижросини тўғри ташкил этиш керак. Ўз-ўзидан аёнки, бунда яъни  Президент фармони моҳиятини кенг тарғиб қилиш, хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол ва очиқ-ошкора ўтишида парламент назоратини ўрнатишда биз депутатларнинг ҳаракати, ишчанлиги яққол сезилиши керак. Қолаверса, хусусийлаштириш ҳамда давлат мулкини бошқаришга оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол бўлишими лозим.

 Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+