Шуманайликлар депутат ташрифидан мамнун

20.01.2018, 16:53

Шуманайликлар депутат ташрифидан мамнун

Жойларда сайловчилар билан учрашиш, аҳолини янги қабул қилинган қонунлар билан таништириш ва кенг миқёсда тарғибот ишларини амалга ошириш, 2018 йил Давлат дастури лойиҳасига билдирилган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билан танишиш, шунингдек фуқаролар мурожаатларини тинглаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Қ.Бабашев ва З.Ханиязов Шуманай туманида бўлишди.

Учрашувлар давомида депутатлар туманда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади. Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифида Шуманай туманида сутни қайта ишловчи «Досмурза шаруа» фермер хўжалигини ташкил этиш буйича топшириқлар берилган эди.

- Ушбу лойиҳамиз тез кунларда ишга туширилиш арафасида, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Равшан Самандаров. Лекин, аҳолидан сут йиғиб олиш учун «Дамас» ва «Дамас лабо» автомашиналарига шартнома олишда қийинчиликларга дуч келаётган эдик. Партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мазкур масала юзасидан Қорақалпоғистон Автотех хизмат корхонасига депутатлик сўрови жўнатилди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Автосаноат раҳбарияти билан тез кунларда шартнома тузиладиган бўлди. Президентимиз билдирган ишончни оқлаган ҳолда аҳолининг фаровон турмушига ўз ҳиссамни қўшаман.

Шуманай овул фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши тугалланган Шуманай метан корхонасига сиқилган газ қуйиш ускуналарини харид қилиш мақсадида кредит олиш учун ҳужжатлар Қўнғирот Саноатқурилишбанкига топширилган, лекин кредит маблағлари ажратилмаганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. Бу масала ҳам депутатлар томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, банк раҳбарияти ушбу корхонага 2,5 млрд сўм кредит маблағи тез кунларда ажратадиган бўлишди.

Шунингдек, коллеж битирувчиси Байжанов Айтжан туманда пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси очиш истаги борлигини, лекин тегишли ускуналарни харид қилиш учун кредит олишда кафили йўқлиги муаммоси борлигини билдирди. Тез кунларда ушбу корхонанинг Шуманай тумани филиалини очиш масаласи кўрилиб, амалий ёрдам берилиши депутатлар томонидан назоратга олинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталарининг ташрифи давомида «Бирленшик» ОФЙ ҳудудида аҳолига сервис хизматлар кўрсатувчи дўконнинг зарурлиги бўйича мурожаат қилинган эди. Бу масала «А.Караматдинова» кўп тармоқли хусусий фирмаси томонидан тез кунларда ечим топиладиган бўлди.

Бу каби амалий мулоқотлар натижасида туман аҳолиси ўзларининг муаммолларига ижобий ечим топаётганидан мамнун.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+