Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ёш олимлари фармон лойиҳасини қизғин муҳокама қилишди
03.11.2020, 10:01
Бугун Ўзбекистон улкан янгиланишлар остонасида турибди. Бу учинчи ренессанснинг пойдевори яратилаётгани мисолида ҳам талқин қилинмоқда. Бинобарин, мамлакатимиз тараққиёт ва юксалишлар сари интилаётган экан, албатта, бунда ёш олимларнинг ихтиролари, кашфиётлари ҳамда илмий салоҳиятининг ҳиссаси жуда катта бўлади.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими ва институт ёш олимлари ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида бугунги кунда кадрлар тайёрлаш, илмий салоҳиятга эга ёш олимлар ихтироларини ишлаб чиқаришга жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди. Ана шу долзарб масалалар диққат марказида Президентимизнинг ”Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўлди.
Ёш олимлар Фармон лойиҳасини кенг муҳокама қилишар экан, ўзларининг бир қатор таклифларини ҳам ўртага ташладилар. Масалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасида фан доктори (DSc) сифатида тан олиниши ва нострификация қилиниши ҳақида қўшимчалар киритишни таклиф қилишди. Яъни қайси халқаро рейтинг эканлиги аниқ ёзилиши ва 300 та эмас 500 та ўриндан бирини эгаллаганларга шундай имтиёз берилса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтишди.
Давра суҳбатида O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири Асила Султонова “Учинчи ренессанс: таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси мавзусида маъруза қилар экан, улкан янгиланишларга қадам қўйишимизда Президентимизнинг муҳокамадаги фармони лойиҳасининг аҳамияти катта эканини таъкидлаб ўтди.
Давра суҳбатида мазкур институтда 30 нафардан ортиқ ёш олим ва тадқиқотчи илмий иш олиб бораётгани, улардан 20 нафарининг илмий ихтиро ва фойдали моделларига патент олингани айтиб ўтилди. Институтда Белорусь миллий техника университети билан “2+2” қўшма дастури бўйича бакалавр кадрлар тайёрлаш муваффақиятли йўлга қўйилгани қайд этиб ўтилди.
Тадбир сўнгида институт ёш олимлари ва партия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада мустаҳкамлаш ҳақида келишиб олинди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг