Жиззахлик “Ёш либераллар” ташаббус билан чиқдилар

20.01.2018, 17:01

Жиззахлик  “Ёш либераллар” ташаббус билан чиқдилар

 Президентимизнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида ёшлар масаласига оид белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошидаги “Ёш либераллар” клуби шакллантирилиб, алоҳида иш режа асосида ҳар ҳафтанинг сешанба, пайшанба, жума кунлари “Тадбиркорлик ва бизнес”, “Бизнес психология”, “Сиёсий ўқув” семинарлар ўтказилиши белгилаб олинган эди.

  Клуб таркибидаги “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳларининг аъзолари  фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

 Яқинда бўлиб ўтган “Ёш либераллар” клубининг “Бизнес психология” бўйича навбатдаги ўқув семинарида 30 нафар клуб аъзолари ва ёшлар иштирок этди.

Семинарда ёшларга ўз олдига аниқ мақсад қўйиш, учраётган тўсиқ ва муаммоларни қандай бартараф этиш йўллари, тадбиркорликни бошлаш, ташкил этиш, уни бошқариш, бизнес ғоя танлаш, бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш ва тадбиркорлик ҳақида бошланғич маълумотлар берилди.

 2018 йил  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида ёш либералларнинг ҳар бири биттадан инновацион лойиҳа ишлаб чиқиш, бир нафардан энди тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёки ишсиз юрган уюшмаган ёшлар, ёш тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган ва улар ҳаётида учраётган муаммоларни аниқлаш таклифини билдирдилар.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1008
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+