O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Саховат бурчаги” лойиҳасини амалга оширмоқда

03.11.2020, 11:15

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Саховат бурчаги” лойиҳасини амалга оширмоқда

Мазкур лойиҳа доирасида партия фаоллари кўмагида Шайхонтоҳур туманида ташкил қилинган “Саховат контейнери”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад  эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларга катта эътибор қаратиш ҳамда жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Мазкур саховат контейнери “UDT-Holding” масъулияти чекланган жамияти директори Азиз Гафуров ташаббуси билан амалга оширилди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов “Саховат контейнер”ининг очилиш маросимида сўзга чиқиб,  тадбиркорнинг ушбу хайрли ишига муваффақиятлар тилади.

Ушбу ташаббус Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам ташкил этилади.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1155
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+