Асосий бўғинга эътибор кучайтирилмоқда

20.01.2018, 17:11

Асосий бўғинга эътибор кучайтирилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз фаолияти доирасида умуммиллий сиёсий ташкилот сифатида мулкдорлар қатлами, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси, фермерлик ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ва бошқарув ходимлари, ишбилармонлар, моддий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Бу ишларни амалга оширишда энг муҳим тузилма бу шубҳасиз бошланғич партия ташкилотидир.

Ўтган 2017 йил давомида Партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан партия сафига аъзоларни қабул қилиш, янги бошланғич партия ташкилотларини очиш соҳасида бир қанча амалий ишлар қилинди. Хусусан, аъзолар сони 2468 нафарга ошиб, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 43 тага кўпайган. Партиянинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар аъзоликка жалб қилиш олдинги йилга нисбатан 2 баробарга ошган.

Партиянинг вилоят Кенгаши ташаббуси билан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ташкил этилди. Лойиҳа доирасида аҳоли фаровонлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларини янада ривожлантириш борасидаги муҳим қарорлари, одамларда томорқаларни ривожлантириш асосида шахсий тадбиркорлигини кучайтириш, уларнинг томорқадан унумли фойдаланишини ташкил этиш борасида бошланғич партия ташкилотлари томонидан оилаларга бириктирилди. Бунинг натижасида 600 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотига умумий ҳисобда 3000 га яқин оилалар бириктирилди. Улар томонидан 2500 дан ортиқ хонадонларга ташриф буюрилиб, уларнинг ўз томорқасидан унумли фойдаланишлари бўйича тегишли тавсиялар берилди ҳамда уларнинг 1700 нафарига ерга ишлов бериш, уруғлик ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди. Кўрсатилган амалий ёрдамлар қаторида биргина томорқа масалалари билан чекланиб қолмасдан оилаларнинг бошқа ижтимоий муаммолари ҳам депутатлар ва туман кенгашлари орқали ҳал этилди.

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва теҳнологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да Партиямиз томонидан бошланғич партия ташкилотларини янада фаоллигини ошириш, юқори самарадорликка эришиш мақсадида ўзининг олдига қуйидаги устувор вазифаларни белгилаб олди.

Хусусан, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, мулкдорлар синфи вакилларининг қонуний манфаатларини ифодаловчи ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича юқори партия ташкилотига доимий тарзда таҳлилий материаллар ва таклифлар тақдим этиб бориш тизимини ривожлантириш, БПТ сафини тадбиркор ва фермерлар ҳисобига доимий равишда ошириб бориш, қуйи бўғин аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш тизимини жорий қилиш, ижтимоий тармоқлар орқали билдирилган таклиф, мулоҳаза ва муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, шулар жумласидан.

А. Хамдамов

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Бошланғич партия ташкилотлари

билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+