“Шағалакўл” МФЙга артизан қудуқлари ўрнатиб берилади

06.11.2020, 17:56

“Шағалакўл” МФЙга артизан  қудуқлари ўрнатиб берилади

Халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно мақол бор. Бу нақл бежиз айтилмаган, албатта. Негаки, экинларни кузда экиб, қор остида қолдириш усулига тўқсонбосди деб айтилади.

Халқ вакиллари куннинг иккинчи ярмида Хўжайли тумани “Самонкўл” ОФЙда яшовчи Бахтиёр ака Юсуповнинг фермер хўжалигида етиштирилаётган тўқсонбости экинларни кўздан кечирди.

Б.Юсупов раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги тасарруфидаги 3,5 гектар ер майдонининг 2,2 гектарига боғдорчилик, 50 сотихида бўғдой, 30 сотихида сабзи, карам, 2 сотих майдонда саримсоқ пиёз, 30 сотихида пиёз, картошка, тўқсонбости экинлар экишга мўлжалланган. 

Спикер ўринбосари фермер билан мулоқот қилар экан, унинг муаммоси ва келгуси режалари билан ҳам қизиқди. Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини беришини таъкидлади.

“Шағалакўл” МФЙда истиқомат қилувчи Қалнияз ота Нуримбетов нафақада бўлишига қарамай, ерга меҳр бериб, ундан самарали фойдаланиб келаётган омилкорлардан.  

–Ерга чин дилдан меҳр берсанг, меҳнатдан қочмасанг, ер сени боқади, –дейди Қ.Нуримбетов. –Ҳаётим давомида нимагаки эришган бўлсам, ҳаммаси ҳалол меҳнат ортидан. Оилада ҳеч ким қараб ўтирмайди. 50 сотих ер  ўғлимники, 11 сотихида тўқсонбости экинлар экилган. Рўзғор учун бозордан маҳсулот сотиб олмаймиз. Ҳаммасини  ердан ундириб оламиз.

Учрашувда Қалнияз отага кооперация ҳисобидан 5 гектар ерга картошка экиши учун артизан қудуқларини ўрнатиб беришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    840
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Алланиязова Ыглымхан2020-11-23 16:44:00

Кани энди Калнияз отадек ерга мехр берадиган томорка эгалари купая берса ,дастурхонимиз тукин-сочин,бозор нархи яхши булар эди.Ишларига ривож булсин.Кооперация хисобидон артезиан кудукларини урнатиб беришга амалий ёрдам бераётган Сиёсий Кегаш Ижроия кумитаси раиси Актам Ахмадович Хаитовга теранг миннатдорчилик билдирамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+