Депутат кўмаги туфайли Жиззахдаги болалар боғчасининг аҳволи тубдан ўзгарадиган бўлди

09.11.2020, 14:29

Депутат кўмаги туфайли Жиззахдаги болалар боғчасининг аҳволи тубдан ўзгарадиган бўлди

“Халқимизда бола бошдан” деган гап бор. Бу бежиз айтилмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича олам ҳақидаги тушунчаларнинг асосий қисмини бола 7 ёшгача бўлган даврда олиб улгурар экан. Шу сабаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини яхлит узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва шу каби соҳага оид долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Жойларда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси доимий равишда депутатлар назоратида эканлиги эса биз учун айниқса аҳамиятлидир. Чунки, сайлов ҳудудларидаги боғча, мактаб ва бошқа таълим муассасалари аҳволидан доимий бохабар бўлиш, келажагимиз бўлган - фарзандларимиз тарбия олаётган масканлардаги муаммо ва камчиликларни вақтида бартараф этиш имконини беради.

Жиззах шаҳридаги Ўратепалик маҳалласида жойлашган 90 ўринли “Зебо” давлат мактабгача таълим муассасаси анчагина аянчли аҳволга тушиб қолган эди. Боғча мудираси Мамлакат Эрматова ёрдам сўраб халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг депутати Талъат Усмоновга мурожаат қилди. Депутат ишчи гуруҳ аъзолари билан мактабгача таълим муассасаси аҳволи билан яқиндан танишгач, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарди. Натижада боғча атрофида қулаш арафасида бўлган ва кичкинтойлар соғлиғига хавф туғдираётган деворлар бузилиб, янгиси қурилди. Боғча ҳудуди ободонлаштирилиб, манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Шунингдек, кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Энг муҳими, мазкур мактабгача таълим муассасасини тўлиқ таъмирлаш келгуси йилги Давлат дастурига киритилди.

                              Олим НОРЖИГИТОВ,

                    O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+