Томорқачилик бўйича ўтказилган мастер классда урганчлик аёллар тажриба алмашди
09.11.2020, 14:54
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Урганч тумани “Шерматлар” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Тозагул Шарипова хонадонида ишсиз хотин-қизлар учун мастер-класс ташкил этилди.
Дастлаб иштирокчилар хонадондаги иссиқхона фаолияти билан танишиб, у ерда етиштиралаётган маҳсулотларни кўздан кечирдилар. Хонадон соҳибаси Т.Шарипова эса тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлганларга иссиқхона ташкил этиш тартиб-қоидалари, кўчат ўтказиш, уни парваришлаш, олинадиган даромадлар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
- Томорқанинг 10 сотих майдонида 135 туп лимон кўчатлари экилган. Ўтган йили лимондан 10 тонна ҳосил олиб, 150 млн. сўм миқдорида даромад олганмиз. Иссиқхонада бу йилдан қулупнай етиштиришни ҳам йўлга қўйдик, – дейди тадбиркор аёл Т.Шарипова.
-Бугун партиямиз халқ фаровонлигини ошириш, ишбилармонлар сафини кенгайтиришга астойдил киришган. Партиямиз ходимлари шаҳар ва қишлоқларда аҳоли хонадонларида бўлиб, мулоқот қилиш асносида уларнинг тадбиркорликка қизиқишини ўрганмоқда. Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида турли ўқувлар, мастер-класслар ташкил этилмоқда. Лекин бу етарли эмас. Шу боис, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш бундан кейин ҳам O‘zLiDeP фаолиятидаги энг асосий вазифа бўлиб қолаверади, – дейди партия вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Мушарраф Рахимова.
Тадбир якунида маҳалладаги “темир дафтар”га кирган 3 нафар хотин-қиз Дилфуза Атаева, Гулбаҳор Жуманиязова, Фотима Бердиевалар иссиқхонага ишга қабул қилинди.
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
ахборот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
Фикрингизни қолдиринг