O’zLiDeP депутати кўмагида Чўмбоғичдаги трансформатор янгисига алмаштирилди

10.11.2020, 15:42

O’zLiDeP депутати кўмагида Чўмбоғичдаги трансформатор янгисига алмаштирилди

Андижон туманидаги “Чўмбоғич” маҳалла фуқаролар йиғини ҳар йили қиш келишидан, совуқ изғирини тушишидан безиллайдилар. Сабаби, электр тармоғидаги носозликлардан аҳолининг тинкаси қуриган. Электрдаги узилишлар айниқса, қоронғу тушиши билан хонадонларни зимистонга айлантиради.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати  Жасурбек  Режавалиевнинг мазкур ҳудуддаги аҳоли муаммоларини ўрганиши чўмбоғичликлар учун муддао бўлди. Айни кунга қадар тегишли мутасаддилардан ижобий ечим топилмаган масала депутатга айтилди.

- Муаммо чиндан ҳам долзарб, - дейди депутат Ж.Режавалиев. – Ушбу ҳудуднинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш, мавжуд масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадидидаги тарғибот-ташвиқот ишларимиз давомида бу муаммога ҳам ечим топишга ҳаракат қилдик. Маълум бўлдики, электр тармоғидаги муаммоларни бартараф этиш учун ҳозирда фойдаланилаётган электр энергия линиясини юқори кучланишдаги электр линиясига алмаштириш зарур. Шу билан бир қаторда юқори кучланишдаги трансфарматор керак. Мазкур масалаларни имкон қадар ҳал этишга эришдик. Муҳими, ишончни оқлашимиздир.

Бугун аҳоли ўз депутатидан мамнун. Ишонч билдириб адашмаганларини таъкидлашдан чарчамайдилар. Шундай масъулиятли депутатлар бор бўлсин.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Дептатлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+