O‘zLiDeP депутатлари маҳаллий бюджет ижросини ўрганишди

15.11.2017, 17:48

O‘zLiDeP депутатлари маҳаллий бюджет ижросини ўрганишди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида O‘zLiDeP дастурий вазифалардан келиб чиқиб Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолияти устидан парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиши ва ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берган эдилар. Шундан келиб чиқиб, партия фракцияси ва депутатлик гуруҳларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши Президентимизнинг 12 июлда белгилаб берган вазифалари ижросига бағишланди. Йиғилишда Янгийўл туман маҳаллий бюджетининг 2017 йил 9 ой давомидаги ижроси муҳокама этилди, туман молия бўлими бошлиғи Ҳусан Ҳасановнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманнинг 2017 йил контингент даромадлар режаси 140 853,9 млн.сўм миқдорда тасдиқланган бўлиб, 9 ойлик даромадлар режасига кўра, 191 210,0 млн. сўм тушим амалга оширилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 717,6 млн.сўмга кўпдир. Ўтган 9 ой якуни бўйича жами харажатлар 77 475,0 млн. сўмга етиб, ушбу маблағларнинг 92 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилди. Хусусан, тумандаги бюджет муассасаларининг жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари учун 21 та умумий ўрта таълим мактаби ва 7 та мактабгача таълим муассасаларига жами 1 000, 9 млн. сўм маблағ режалаштирилди. Бу эса 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга кўпдир.

Шунингдек, тумандаги 23 та мактабгача таълим муассасаларига янги мебел жиҳозларини сотиб олиш учун жами 437 103,0 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, 9 ой якуни бўйича мазкур ишлар тўлиқ амалга оширилди.

Бундан ташқари, бюджет муассасаларнинг вакант иш ўринлари ҳисобидан 1 400,0 млн. сўм маблағ иқтисод қилинди. Ушбу маблағлар тумандаги 33 тадбиркорга қарашли савдо дўконлари ва 2 нафар фуқароларга тегишли турар жойлари бузилиши белгилангани сабабли уларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида товон пуллари тўлаб берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турғунова одинахон абдусаламовна вилоят ташкилий партиявий ишлар бўлими 2018-05-28 09:17:26

Партиянинг Андижон туман босқичида бевосита иштирок этиб,ёшларнинг янги ғоялари ва таклиф ва мулохазаларини туманда ташкил этилган Инновация маркази Кенгаши аъзолари билан мухокама этилди. Ёшларнинг барча инновацион ғоялари Кенгаш аъзолари ўртасида муҳокама этилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.


Турғунова одинахон абдусаламовна вилоят ташкилий партиявий ишлар бўлими 2018-05-28 09:17:26

Партиянинг Андижон туман босқичида бевосита иштирок этиб,ёшларнинг янги ғоялари ва таклиф ва мулохазаларини туманда ташкил этилган Инновация маркази Кенгаши аъзолари билан мухокама этилди. Ёшларнинг барча инновацион ғоялари Кенгаш аъзолари ўртасида муҳокама этилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.


АБдуқаюм Тўхтақулов-O'zLiDeP Бешариқ туман Кенгаши раиси 2018-05-17 11:06:50

Энг аввало, ёш авлоднинг ижодий инновацион ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш мақсадида ташкил этилган. Ёшларимиз бундай танловларда иштирок этиб, ички ғояларини ва фикирларини эркин ифода этиб келмоқда.


Юлдаш Маткаримов-O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 17:00:19

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди.


А.Холиков- O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 15:41:46

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлоднинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида мамлакатимиздаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ёш инновациячи» кўрик-танловини ташкил этилганлиги кўпчилик ёшларда инновацион гоя билан иштирок этиш умидини уйготди.


Мелибоев Рафиқжон "Рўзматжон ота"МЧЖ БПТ2018-05-15 09:21:28

Ёшларимиз бундай танловларда иштирок этиб, яшириниб ётган ички ғояларини айтолмай ётган фикирларини эркин ифода этиб келмоқда


Шерзодбек Рахманкулов Депутатлик бўлими2018-05-14 08:44:06

Я думаю, что если мы предоставим нашим молодым людям возможность создавать новые события в новом мире, это определит нашу будущую жизнь и процветание нашей страны.


Эркин Тоғаймуродов Пахтачи туман Кенгаши депутати2018-05-10 22:11:15

O‘zLiDeP ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танлови тумандаги ёшларимизни яшиниб ётган ғояларини амалий ишлар орқали юзага чиқариш учун хизмат қилиб ёшларни янада янги ғоялар ва технологияларни амалга оширишга ундамоқда.


Машраб Казаков 2018-04-30 12:32:25

Пастдарғом туманида ўтказилган "Ёш инновациячи" кўрик танлови тумандаги иқтидорли йигит -қизлар ўртасида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.


А.Ўрмонова 2018-04-30 08:54:27

O‘zLiDeP ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик-танлови тумандаги ёшларимизга катта имконият яратади десак муоболаға бўлмайди. Бу тадбирлар орқали ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тадбиркорликнинг афзалликлари ва қулайликлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, улар орасида тадбиркорлик ғоясини кенг оммалашишига эришиш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+