Ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш – асосий мақсадимиз

22.01.2018, 16:22

Ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш – асосий мақсадимиз

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ва Амударё туман Кенгашлари ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ёш либераллар” клублари фаолиятини жадаллаштириш”  мавзусида туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарда O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова “Ёш либераллар” клубининг асосий мақсади ва вазифаси ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса кўшишдан иборат эканлигини  таъкидлади.

Шунингдек, ўқув-семинар давомида Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси бўйича партиямиз томонидан 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва инновацион фаолиятни ривожлантиришда берилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Семинар иштирокчилари юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар билан бир қаторда, Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.             

Ўқув-семинар давомида иштирокчилар депутатлик фаолияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга доир ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Бу каби ўқув-семинарларнинг ташкил этилиши ёшларнинг сиёсий билимларини янада оширишга ва уларда фаол фуқоралик позициясининг шаклланишига замин яратади.

Ислам ПИРНИЯЗОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши  Ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+