Учинчи Ренессанс: буюк аждодларимиз билан фахрланиш баробарида уларнинг ишини давом эттириш вақти келди

11.11.2020, 16:11

Учинчи Ренессанс: буюк аждодларимиз билан фахрланиш баробарида уларнинг ишини давом эттириш вақти келди

Бугун нафақат мен балки, шу ватан тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон ана шундай фикр билан яшаяпти, десам хато бўлмайди. Албатта бу осон эмас. Бунинг замирида жуда катта меҳнат ва илмий изланиш ётибди. Аввало биз ёшлар тарихда ўчмас из қолдирган аждодларимизни фақатгина номини билиш билан чекланмасдан, уларнинг илмий меросини қунт билан ўрганишимиз, яхши англашимиз талаб этилади.

Тарихнинг гувоҳлик беришича, халқимиз икки Ренессансни бошидан кечирган. Узоқ тарихни ўз ичига олган бу икки уйғониш даврида биз ҳозиргача фахрланиб келаётган буюк аждодларимиз Шарқни дунё цивилизацияси бешиги эканлигини амалда намоён этган. Биринчи Ренессанс тахминан Х-ХII асрларда илм-фанда инқилоб яратган буюк аждодларимиз - Фарғоний, Хоразмий, Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Бухорий, Термизий, Мотрудий, Абул Муин Насафий яшаб ўтган даврларга тўғри келади.  Иккинчи Ренессанс эса ХIV-XVI асрларда яшаб ўтган донишманд бобокалонларимиз Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи, Лутфий, Жомий, Навоий, Беҳзод фаолияти ва ижоди билан чамбарчас боғлиқ.

Тарихимиздаги ҳар иккала Уйғониш даврида ҳам энг муҳим жиҳат – давлатнинг, давлат раҳбарининг юксак эътибори бўлиб келган. Маъмун академиясининг барпо этилишида хоразмшоҳ Маъмунийлар сулоласининг, Иккинчи Уйғониш даврининг юзага келишида эса буюк бобомиз Амир Темурнинг ва темурий авлодларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Ҳар икки сулола ҳукмдорлари ўз даврининг ёрқин истеъдодларини, олимларини давлат қаноти остига тўплаган ва ғамхўрлик қилиб, керакли шарт-шароитларни яратиб бергани учун қатор кашфиётларга қўл урилди.

Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда давлатимиз раҳбари айнан биз ёшларга жуда катта ишонч билан қарамоқдалар. “... илм-фан, таълим ва тарбия, маданиятни ривожлантириш учун қанча куч, қанча маблағ керак бўлса, ҳаммасини топамиз. Қандай имконият зарур бўлса - яратамиз”. Биз ёшлар Президентимизнинг ушбу даъватига муносиб жавоб қайтаришимиз, мамлакатимизнинг эртанги куни учун қанчалик масъул эканлигимизни бир сония бўлсада унутмаслигимиз лозим. Қайси маънодаки, бугун рақамли технологиялар шиддат билан ривожланаяпти. Бугун замонавий технологиялар кирмаган соҳа қолмади ҳисоб. Лекин, ушбу технологиялар ўз-ўзидан ишламайди. Уларниям кимдир ақл билан ҳаракатга келтирсагина фойда беради. Аксинча бўлса, тараққиётнинг соат сайин янгиланиб бораётган кашфиётларига махлиё бўлиб ўтираверамиз. Рақамли технологияларни тилини топиш учун албатта пухта билимга эга, салоҳиятли ёшлар керак бўлади.

Шуни ишонч билан айта оламанки, биз бунга қодирмиз. Чунки илм-фанга интилиш бизнинг қонимизда, замонавий қилиб айтганда генимизда бор.

Отабек Собитов,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси ҳузуридаги

“Ёшлар парламенти аъзоси,

ТДПУ талабаси, O'zliDeP фаоли

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    974
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жасур Исматуллаев2021-04-28 00:48:53

Гап ёқ!!! Зульхумор нима дедиз?


Зульхумор Абдуазизова2020-11-11 21:36:55

Ассалому алейкум! Маколангиз жуда кенг камровли ва ажойиб.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+