O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашларнинг сайёр учрашувида муаммолар муҳокама этилди

22.01.2018, 16:39

O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашларнинг сайёр учрашувида муаммолар муҳокама этилди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоятнинг Хатирчи туманидаги “Боғишамол”, “Мустақиллик”, “Ҳуддон” ва “Чечак ота” МФЙ фуқаролари иштирокида навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди.

Ушбу cайёр учрашувда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, туман ички ишлар бўлими сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Учрашув давомида газ ва электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминоти, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ёшларни ишга жойлаштириш масалалари юзасидан таклиф-тавсиялар билдирилди.

“Мустақиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Жалилов йўлларда пиёда ўтиш жойидаги белгиларнинг ранглари ўчиб кетгани ва уларни  янгилаш тўғрисида таклиф билдирди. Ушбу муаммони туман ички ишлар бўлими ва туман автойўл бўлими билан ҳамкорликда бартараф этишга келишиб олинди.  

– Маҳаллада электр энергияси тез-тез узилади, – дейди “Боғишамол” маҳалласи “Манғич” қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Бердиев. – Учрашув давомида   туман электр таъминоти бўлими ходимлари муаммони тез орада ҳал қилишни ўз зиммаларига олдилар.

“Чечак ота” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Қўлдошев оқма газнинг босими пастлиги сабабли суюлтирилган газ баллон олиш бўйича мурожаат қилди. Мазкур мурожаат юзасидан Халқ депутатлари туман  Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан масъул идора раҳбарларига депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.

             Ч.РАДЖАБОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан

ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+