Депутатлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказмоқда (ФОТО)

22.01.2018, 16:50

Депутатлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказмоқда (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аьзоларидан бир гуруҳи ҳамда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари вилоятимизнинг Оқолтин туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таьминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жойларда бўлиб, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, халқнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда, уларнинг ечимини жойида ҳал этишга кўмаклашмоқда.

Депутат ва сенаторлар учрашувларда аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, ҳар бир маҳалла ва хонадоннинг ўзига хос ижтимоий-маьнавий муҳити, ҳудудга хос ютуқ ва камчиликлар, муаммоларни атрофлича таҳлил қилган ҳолда маҳаллий ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўрмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгашига партиямиздан сайланган  депутатлар билан икки кун мобайнида Андижон, Фарғона маҳаллаларидаги 50 дан зиёд хонадонда бўлиб, 100 дан ортиқ фуқаро билан мулоқот ўтказдик, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Комил Эрназаров. – Мурожаатларнинг олтитасини – ногиронлик аравачаси олиб бериш, касалларга ҳомийларни бириктириш, ички йўлларни таьмирлаш, электр таьминоти тизимидаги носозиликлар каби муаммолар жойида ҳал этилди. Аҳолини газ, тоза ичимлик суви ва суюлтирилган маиший газ баллонлари билан таьминлаш назоратга олинди.  

Парламент вакиллари Оқолтин тумани қишлоқ ва маҳаллаларида аҳоли билан ўтказаётган юзма-юз мулоқотларда аҳоли томонидан бандлик, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, тижорат банклари фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати каби бир қатор ижтимоий, иқтисодий муаммолар ўртага ташланмоқда. Ишчи гуруҳи аьзолари ҳар бир мурожаатни чуқур ўрганиб туман ва вилоят даражасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирокида жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1860
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+